📒 “Эътиқод дурдоналари” китоби диёримиздаги ўрта махсус ислом билим юртларида “Ақоид” фанидан сабоқ берилаётган “Бадъул амолий” асарига ёзилган шарҳ бўлиб, дастлаб 2012 йилда нашр қилинган эди. Китобнинг ушбу қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашрида ўқувчиларга янада фойдалироқ бўлиши учун матнларнинг маънолар таржимаси ва луғавий изоҳлари ҳамда айрим долзарб эътиқодий масалалар батафсил баён қилинган. Ушбу китоб Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 27.06.2015 йилдаги 11 сонли илмий кенгашида нашрга тавсия этилган.