📒 "Энг қайғули шодлик шоир бўлишдир, қолгани ҳисобмас, ҳатто ўлим ҳам", деган эди буюк испан шоири Федерико Гарсиа Лорка. Ушбу китобга шоирнинг барча асарлар мажмуаси – "Шеърлар китоби"дан намуналар, "Канте хондо достони", "Биринчи қўшиқлар" китобидан намуналар, "Қўшиқлар", "Лўли романсероси", "Шоир Нью-Йўркда" китобларидан намуналар, "Игнасио Санчес Мехиасга аза" достони ва "Тамарит девони" ҳамда турли шеърларидан намуналар киритилган.