📘 Ёлғон – инсон табиатига бутунлай ёт ҳодиса, у моҳиятан ростгўй мавжудот. Лекин инсон ёлғон, макр ва ҳийла ишлатиш усулини ҳаёти давомида ўзлаштиради. Одамнинг ёлғон гапираётганини билишга, бошқаларнинг фикрларини ўқишга ёрдам берадиган турли усулларни аждодларимиз асрлар давомида ўрганишган. Бу усуллар ўзига хос илм бўлиб, ҳозирги замонавий ёлғоннинг психологик назариясини ташкил қилади. Агар сиз ҳам шу билимларга эга бўлсангиз, суҳбатдошингизнинг қанчалар самимий эканини, унинг яширин нияти ва истагини, қўрқув ва хавотирларини тушунасиз. Кўпинча бу аломатларни сезмаганимиз учун, фақат ташқи кўриниш ва ҳаракатларга эътиборимиз сабаб ноқулай вазиятларга тушамиз. Бу билим одамларни тушунишга ёрдам беради. Хуллас, қаршингиздаги кишининг ички ҳолатини, нозик фикрлаш тарзини англашни ўргансангиз, у билан мулоқотингиз қулай, мароқли ва кўнгилдагидек кечади.