🔖 Лао Шэ (1899—1966) XX аср жаҳон адабиётининг йирик сўз санъаткорларидан биридир. Унинг ажойиб халқона рўмон, қисса, драма ва эсселари аллақачон кўплаб тилларга таржима қилиниб, китобхонларнинг олқишига сазовор бўлган."Мушуклар салтанати" (1931) башорат этувчи асар бўлиб, унда 20—30 йилларда бир неча мамлакатларга зўрма-зўраки жорий қилинган дунёқараш жамият ва одамлар ҳаётини остин-устун қилганлиги моҳирона тасвирланади. Табиий тарзда ривожланаётган жамиятга сунъий аралашишлар оқибати халқнинг келажагига хавф солади. Рўмон эса айнан мана шу сунъий зўравонликдан сўнг вужудга келган «Мушуклар салтанати» ва унинг инқирози тафсилотларнни ишонарли тилда ёритади.